1

Австралиялик аёл итини ҳимоя қилиб, тимсоҳни шиппаги билан ҳайдади (видео)

ДУНЁ 03.10.2016, 18:06
Австралиялик аёл итини ҳимоя қилиб, тимсоҳни шиппаги билан ҳайдади (видео)

Австралиянинг шимолида жойлашган Какаду номли миллий хиёбонда сайр қилиб юрган аёл шиппаги билан тимсоҳни ҳайдади, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Йиртқич аёлнинг дарё қирғоғида юрган итига ҳамла қилмоқчи бўлган. Воқеа акс этган видеолавҳа YouTube ижтимоий тармоғига жойлаштирилган. 

Видеолавҳа муаллифи, табиатшунос Линдон Анлезаркнинг маълумот беришича, бу ҳаракати билан қанчалик ўзига хавф туғдирганини англамаган. “Бундай таваккал қилиш, ақлга сиғмайдиган ҳодисадир”, деб таъкидлайди муаллиф.   

Видеороликда 1987 йилда Шарқий дарё туманида тимсоҳ инсонга ҳужум қилиб, фожиа рўй бергани ҳақида изоҳ қолдирилган. Бу ерда 120 дан ортиқ судралувчилар мавжуддир.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1