1

Японияда робот-чақалоқ ихтиро қилинди

ДУНЁ 04.10.2016, 11:15
Японияда робот-чақалоқ ихтиро қилинди

Японияда робот бола ихтиро қилинди, деб хабар беради “Lenta.ru” нашри.

У Kirobo Mini (kiro — умид ва robot — робот) деб аталган андроидни Toyota Motor компанияси мутахассислари яратишди. Ўтирган ҳолатда робот-боланинг бўйи ўн сантиметрни ташкил қилади. У беш ёшли боланинг сунъий интеллектига эга бўлиб, видеокамера ва овозли синтезатор билан таъминланган.

Камера унга мурожаат қилаётган одамнинг юзини кўришига ва саволга мос тарзда жавоб беришига ёрдам беради. Овозли синтезатор эса ёш боланинг овозини беради. Бундан ташқари робот бола енгил тебранишни ва кўзларини пирпиратишни ҳам билади.

Ғоя муаллифлари робот-боланинг нутқидаги камчиликлар ота-оналар ва бола ўртасида эмоционал алоқани мустаҳкамлашга хизмат қилади, деб ҳисобламоқда.

Бундай робот-боланинг яратилишига кунчиқар мамлакатида сўнгги 50 йил мобайнида туғилишнинг икки баробар (тахминан бир йилда миллион нафар болага) камайиб кетганлиги  сабаб бўлган. Ихтирочиларнинг фикрича, Kirobo Mini бефарзанд оилалардаги психологик муаммоларнинг олдини олишда катта ёрдам беради.

Toyota сайтида хабар берилишича, Kirobo Mini гапиришни, ҳис-туйғуларга жавоб беришни билгани учун ҳам ёлғиз яшовчи одамларга яхши ҳамроҳ бўлади.

Kirobo Mini ни 2017 йилда Японияда савдога чиқариш режалаштирилган. Унинг нархи 39 800 иена (390 доллар) деб белгиланган. Робот-боланинг бошқа мамлакатларда сотувга чиқиши ҳақида маълумот берилмаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1