Янги таҳрирдаги Конституциянинг 58-моддасини барча хотин-қизлар ва аёллармиз кўтаринки руҳда кутиб олишди ва қўллаб-қувватлашди. Унга кўра, “Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар. Давлат хотин-қизлар ва эркакларга нафақат жамият ҳамда давлат ишларини бошқаришда, балки бошқа соҳаларда ҳам тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлайди”.
Амалдаги Конституциянинг 46-моддасида эса,“Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидир” деб белгиланган эди. Хўш, қандай омиллар бу моддани янгилашга сабаб бўлди?
Бу модда ўта муҳим қадам бўлиб, хотин-қизларга катта ишонч ва мотивация бўлди. Кейинги 5-6 йилда жамиятда аёлга бўлган муносабат тубдан ўзгарди. Бу эса ўз навбатида “аёл уйда бола боқиши керак”, “аёл раҳбар бўла олмайди”, “қизларнинг ўқиши шарт эмас” каби турли асоссиз стереотипларга чек қўйилди.
Гендер тенглик масаласидаги туб ислоҳотларнатижасида Ўзбекистон тарихида илк маротаба парламентда хотин-қизлар сони БМТ томонидан белгиланган тавсияларга мос даражага етиб, парламентдаги хотин-қизлар сони қарийб 32 фоизга етди ва дунёдаги 190 та парламент орасида 37-ўринга кўтарилди.
Бугун аёллармиз хамма соҳаларда фаолидир.Масалан, бошқарув лавозимидаги хотин-қизлар улуши 27 фоизга, партияларда 44 фоизга, тадбиркорликда 35 фоизга етди. Бу борада 25 та қонунчилик ҳужжати қабул қилинди. Буларнинг бардавом бўлиши мақсадида, 2030 йилга қадар юртимизда гендер тенгликка эришиш стратегияси тасдиқланди. «Аёллар дафтари» эса хотин-қизларнинг ишончини қозониб, муммоларини ҳал қиладиган платформа ва механизмга айланиб бўлди.
Янги таҳрирдаги Конституциянинг 58-моддасиаёлларга катта имкониятлар эшиги очиб беради. Энди хотин-қизлар ўзи севган касб-кори билан шуғулланиши, орзу қилган ҳунарини ўрганиши ва илм чуққиларини эгаллашга барча имконият ва шарт-шароитлар яратилмоқда. Дарҳақиқат, аёл ҳаётидан рози бўлиб яшасагина, оиласи ҳам тинч бўлади, жамиятимиз ҳам ривожланади, давлатимизнинг халқаро хамжамият олдида обру-эътиборимиз янада кўтарилади.
Бугун ҳар бир аёл оддий кузатувчи эмас, балки мамлакатда амалга оширилаётган барча соҳадаги ислоҳотларнинг фаол ва ташаббускор иштирокчиси бўлиб келмоқда.
Усарова Ф. Сиёсий фанлар номзоди, доцент






