АсосийJamiyat

GM Uzbekistan Озарбайжон ва Туркманистонда Ravon бренди тақдимотини ўтказади

Сентябрь ойининг сўнгги санасида GM Uzbekistan Беларусда Ravon брендини намойиш қилди. Янги бренд ўзининг R2, Nexia R3 ва Gentra автомобилларини тақдим этди. 2016 йилнинг оҳиригача моделлар қаторига R4 моделининг қўшилиши кутилмоқда.

Бундан ташқари янги бренднинг диллерлик тармоғини МДҲ мамлакатларида ривожлантириш борасида ҳам ишлар давом этади. Октябрь-декабрда брендни Озарбайжон ва Туркманистонда ҳам тақдим этиш режалаштирилган, бу эса ҳамдўстлик мамлакатларининг асосий автомобиль бозорларини қамраб олишга имкон беради.

2017 йилда ҳар бир мамлакатда ҳудудий диллерлик тармоқларини кенгайтириш бўйича ишлар давом эттирилади.

Бошқа янгиликлар