1

“Катта Лангар Қуръони” қачон, қаерда, кимлар томонидан битилган?

МАДАНИЯТ 15.04.2023, 10:39
“Катта Лангар Қуръони” қачон, қаерда, кимлар томонидан битилган?

Қуръони Каримнинг Ер юзидаги энг мўътабарнусхалардан бири “Катта Лангар Қуръони” номи биланаталадиган, бугунги кунда саҳифалари Санкт-Петербург, Тошкент ва Бухоро шаҳарларида, шунингдек, Қашқадарёвилоятининг Қамаши туманида сақланаётган қўлёзмадир.

Муқоваси XIV асрга тегишли

Мазкур қўлёзма матни сайқалланган ҳайвон териси —пергаментга битилган. Саҳифаларнинг ўртача ўлчами52,5х34,0 см.ни ташкил этган. Матнлар араб алифбосинингэнг қадимий турларидан бўлган куфий-ҳижозий хатидабитилган. Саҳифаларнинг айримлари жуда яхши сақланган, баъзиларига, айниқса, саҳифаларнинг бурчакларига жиддийзарар етган. Қўлёзманинг чарм муқоваси XIV асргатегишли. XVII аср ўрталарида у қайта таъмирланган. Муқова ҳамда саҳифаларни бир-бирига мустаҳкамбириктириш мақсадида араб тилидаги матнлар битилганқоғозлар ёпиштирилган. Ушбу матнларнинг асосий қисминибироз дағалроқ шаклда, насх ва настаълиқ хатида битилганҚуръон оятлари ташкил этади.

Қўлёзманинг Санкт-Петербургда сақланаётган қисмидаҚуръони Каримнинг 44 та сураси оятлари (шундан 22 таситўлиқ) ўрин олган. Дастхатдаги фарқларга қараганда, буқўлёзма иккита котиб томонидан кўчирилган. Китобҳажмининг катталигини ҳисобга олсак, уни тенг иккигабўлган ҳолда кўчиришган деб тахмин қилиш мумкин. Кейинчалик матнга қизил сиёҳ билан тузатишларкиритилган, ўчиб кетган сўзлар ҳам худди шу рангдаги бўёқбилан қайта тикланган.

Ногтаниш кекса аёлдан сотиб олинган

Албатта, бу нодир қўлёзма анча пайт мутахассислар диққатмарказида бўлиб келди. 1998 йилда профессор Е.А.РезванШарқ қўлёзмалари институтида Е 20 инвентар рақамиостида сақланаётган мазкур қўлёзма ҳақида хорижматбуотида инглиз тилида “The Qur’an and its World” мақоласини эълон қилди. Орадан бир неча ой ўтиб, француз шарқшуноси Франсуа Дерош Санкт-Петербургга хат йўллаб, у билан бирга Ўзбекистондаги Катта Лангарқишлоғидан топилган Қуръон саҳифалари фотонусхалариниҳам юборади. Бу нусхалардаги ёзув тури ва услубиинстутутда Е 20 рақами остида сақланаётган қўлёзманикибилан айнан бир хил эди.

Қўлёзманинг бизгача етиб келган энг катта қисми – 81 саҳифаси бугунги кунда Россия Фанлар академиясинингСанкт-Петербургдаги Шарқ қўлёзмалари институтидасақланади. Ушбу китобни чуқур тадқиқ этган россияликолим, тарих фанлари доктори, профессор Ефим Анатольевич Резваннинг ёзилишича, ушбу қўлёзманингяратилиши VIII асрнинг охирги чорагида, араб грамматикаси қоидалари шаклланган даврга тўғри келади. Машҳур шарқшунос, академик И.Ю.Крачковский ёзишича, бу қўлёзма 1936 йилда институт томонидан нотаниш кекса аёлдан сотиб олинган. Кейинчалик Е.Резван ушбуқўлёзманинг айрим саҳифалари Катта Лангар қишлоғида, шунингдек, Тошкент ва Бухорода ҳам сақланиши ҳақидахабар топади.

Қайси суралар ёзилган?

Ўзбекистонда мазкур қўлёзманинг жами 16 саҳифаси мавжуд бўлиб, шундан биттаси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари марказида, биттаси Ўзбекистон Мусулмонлари идорасида, иккитаси Бухоро вилоят кутубхонасида, 12 варағи Катта Лангар қишлоғида сақланади.

Шарқшунослик институтида 11604 рақами остидасақланаётган саҳифада “Бақара” сурасининг 26-61 оятларикўчирилган. Тарихий маълумотларга кўра, қора сахтиёнжилд билан муқоваланган бу муборак саҳифа Бухоро амирлигининг сўнгги қозикалони Муҳаммад ШарифжонМахдум Садри Зиёнинг (1862-1932) шахсий кутубхонасиданкелтирилган. Мазкур институтда 2460 рақами остидасақланаётган Садри Зиё кутубхонасининг каталогида мазкурсаҳифа ҳақида маълумот берилган бўлиб, унда саҳифанингУчинчи Халифа Усмон ибн Аффон (р.а.) замонасидакўчирилган китобга тегишли эканини айтилади.

Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро вилоят кутубхонасидасақланаётган яна иккита саҳифада “Қасас” сурасининг 35-81 оятлари битилган бўлиб, дастлаб Бухорода 1860-1885 йилларда ҳукмронлик қилган Амир Музаффарнинг ўғли, Ҳашмат тахаллуси билан шеърлар ёзган Муҳаммад Сиддиқ(1857-1927)нинг кутубхонасида сақланган.

Қамаши туманидаги Катта Лангар қишлоғида сақланаётгансаҳифаларнинг чарм муқовасида муқовасознинг исми(Муҳаммад Носир) ҳамда 1255 (1839-1840) санаси ёзилган. Ушбу саҳифаларда “Нисо” ва “Анъом” сураларинингпарчалари ўрин олган.

Умумий ҳажми 206 саҳифа ташкил этган

Маълумотларга қараганда, саҳифалар узоқ вақт давомида“Катта Лангар шайхлари” деб ном олган Ишқия тариқатинамояндалари томонидан асраб келинган. Ўтган асрнингсаксонинчи йиллари бошида Ўзбекистонда диний вамиллий қадриятларга қарши кураш бошлангач, ушбуқўлёзманинг ҳам катта қисми атайин йўқ қилинган ёкияширилган. Тегишли идораларининг кўрсатмасига биноанКатта Лангар зиёратгоҳидаги тарихий буюмлар, қадимийқўлёзмалар ҳам мусодара қилинди. Шунда қишлоқфаоллари томонидан қўлёзманинг 12 саҳифаси асрабқолинган. Орадан ўн йил ўтиб, мустақиллик йилларидаайнан ўша муборак саҳифалар яна Катта Лангарзиёратгоҳига қайтарилди.

Қўлёзманинг яна бир саҳифаси Ўзбекистон мусулмонларидорасининг кутубхонасида сақланмоқда. Унда “Бақара” сурасининг 126-144 оятлари ёзилган.

Айни пайтда беш жойда сақланаётган ушбу саҳифалардаоятлар бир-бирини такрорламаслиги, дастхат, хомашё, хат тури ва матнга киритилган тузатишларнинг бир хиллигиуларнинг бир пайтлар битта қўлёзма таркибий қисмларибўлганидан далолат беради. Тахминларга кўра, қўлёзманинг умумий ҳажми 206 саҳифани ташкил этган. Бугунги кунгача уларнинг 97 саҳифаси етиб келган.

2000 йилнинг май ойида россиялик ва голландияликолимларнинг изланишлари натижасида, Гронинген (Голландия) университети Изотоп тадқиқотлари марказидамазкур қўлёзма пергаментининг намуналари замонавий техникалар ёрдамида радиокарбон таҳлилидан ўтказилди. Текширув натижаларига кўра, ушбу қўлёзма милодий 775-995 йиллар оралиғида кўчирилган бўлиши мумкинлигиҳақида хулоса берилди...

Маълумот учун: "Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида" лойиҳасининг бош ҳомийси  Eriell Group нефть-сервис компанияси эканлигини қайд этиб ўтамиз.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1