1

Болангизни хорижга ёлғиз жўнатмоқчимисиз?

САВОЛ-ЖАВОБ 05.10.2016, 16:44
Теглар: Савол-жавоб, Бола
Болангизни хорижга ёлғиз жўнатмоқчимисиз?

Йўл-йўриқлар билан танишинг! 
Сўнгги пайтларда гоҳ ўқиш,  гоҳ юмуш, ёки саёҳат сабаб чет элга парвоз қилаётганлар сони ортиб бормоқда. Авиапарвознинг ҳам маълум тартиб ва қоидалар ҳам мавжуд, масалан вояга етмаганларни мустақил хорижга чиқиши масаласи. Хўш, вояга етмаган шахслар ота-она ёки бирор қаровчисиз самолётда парвоз қила олмайдими? Бу борада мавжуд тартиб ва қоидалар қанақа? Шунингдек, фарзандини чет элга жўнатаётганлар учун  қандай енгилликлар бўлиши мумкин? Бу каби саволларга “Ўзбекистон Ҳаво йўллари” МАК бош биректорнинг биринчи ўринбосари А.Акбаров орқали ойдинлик киритамиз. 

15 ЁШГАЧА БЎЛГАНЛАРГА “ҲАМРОҲ” БЎЛИШИ ШАРТ!
—  15 ёшгача бўлган болалар "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси самолётларида хорижга кузатиб борувчи шахс ҳамроҳлигида белгиланган тартибда учиши мумкин. Тартибга кўра, Ўзбекистон Республикаси билан визасиз режимга эга бўлган давлатларга учиш вақтида боланинг паспортида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЧКваФРБ бўлинмасининг болани кузатиб борувчи шахсҳақидаги маълумот кўрсатилган «Ҳамроҳлик қилувчи шахс» штампи бўлиши керак. Ўзбекистон Республикаси билан виза режимига эга бўлган давлатларга учиш вақтида паспортдаги "Рухсат берувчи ёзув" стикерида ҳамроҳлик қилувчи шахс ҳақида маълумотлар кўрсатилган бўлиши керак.

15-18  ЁШЛИЛАРГА ЭСА НОТАРИАЛ ТАСДИҚЛАНГАН РОЗИЛИК АСОСИДА
—  Ўзбекистон Республикасининг вояга етмаган 15 ёшдан 18 ёшгача бўлган фуқаролари ота-онаси ёки васийларнинг вояга етмаган шахснинг мустақил хорижга чиқиши учун нотариал тасдиқланган розилиги асосида авиабилет харид қилиши ва мамлакатимиз худудидан ташқарига чиқиши мумкин.

АГАР МАҲАЛЛИЙ ЙЎНАЛИШЛАРГА БЎЛСА...
—  "Ўзбекистон ҳаво йуллари" Миллий авиакомпаниясининг маҳаллий йуналишларида 15-16 ёш бўлган болалар ҳамроҳлик қилувчи шахс билан ёки кузатиб борувчисиз ҳам учиши мумкин. "МАК қатновларида болаларни кузатиб борувчисиз ташиш қоидалари"га мувофиқ 5 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар ота-она ёки васийлар томонидаи "Кузатиб борувчисиз болани ташишга сўровнома" ва "Ота-оналар ёки васийларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги декларация" бланклари тўлдирилган ҳолда авиакомпания рейсларига қабул қилинади. Ота-она ёки васийларнинг мурожаатига кўра 15 ёшдан 16 ёшгача бўлган болаларга "Кузатиб борувчисиз болани ташишга сўровнома" бланки расмийлаштирилиши ҳамда болани кузатиб бориш хизмати тақдим этилиши мумкин.

ЭНГ МУҲИМ БОСҚИЧ — “СТИКЕР” 
Б.Шорихсиев, Ички ишлар вазирлиги ХЧК ва ФРБ бошлиғи:
— Вояга етмаган фуқароларнинг Хорижга вақтинча чиқишида стикерни расмийлаштириш учун доимий рўйхатда турган жойдаги кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига қуйидаги ҳужжатлар топширилади:

а) белгиланган шаклдаги ариза-анкета;
б)  бирор муассаса ёки ташкилот орқали чиқилган тақдирда муассаса ёки ташкилотнинг белгиланган намунадаги буюртманомаси;
в)  паспорт;
г)  туғилганлик ҳақида гувоҳнома;
д)  35x45 мм ўлчамли тўртта фотосурат;
е)  Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бирга яшайдиган ота-оналар, васийлар (ҳомийлар)нинг фуқаронинг хорижга чиқишига нотариал тасдиқланган розилиги;
ж)  фуқарога ҳамроҳлик қилаётган шахснинг нотариал тасдиқланган мажбурияти;
з)  давлат божи ёки консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар тўланганлиги тўғрисида квитанция.

АВИАЧИПТА: КИЧИК ПАССАЖИРЛАРГА КАТТА ЧЕГИРМАЛАР
  “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК қатновларида ёш болалар, ўқувчилар ва талабалар учунавиачипталар сотиб олишда бир қатор чегирмалар мавжуд. Хусусан болалар учун чегирмалар МАКнинг барча қатновларида қўлланилади ва қуйидагича белгиланган:
•  Икки ёшгача бўлган болалар учун 90 фоиз чегирма, алоҳида жой ажратилмаган ҳолда. Бунда иқтисодий ва бизнес класснинг барча тарифларидан фойдаланиш мумкин;
•  Икки ёшгача бўлган болалар учун алоҳида жой ажратилган ҳолда ва икки ёшдан 11 ёшгача бўлган кузатиб бориладиган болалар учун — қўлланилаётган иқтисодий класс тарифининг турига қараб 33 фоиздан 50 фоизгача;

•  Икки ёшгача бўлган болалар учун алоҳида жой ажратилган ҳолда ва икки ёшдан 11 ёшгача бўлган кузатиб бориладиган болалар учун — бизнес класс нормал тарифининг 50 фоизи миқдорини ташкил этади.

АЙРИМ ДАВЛАТЛАРГА ЭСА...
Тошкентдан Москвага, Шаржага, Дубайга, Куала-Лампурга, Сингапурга, Бангкокка, Истамбулга бориш ва қайтиш йўналишларида бизнес тарифида болалар учун чегирмалар — бизнес класс нормал тарифининг 25 фоизи миқдорида қилиб белгиланган. Шунингдек, Тошкентдан Ригага ва Нью-Йоркка учишда эса чегирмабизнес класс нормал тарифининг 5 фоизини ташкил этади. 

ТАЛАБАЛАР  УЧУН-ЧИ? ЧИПТАЛАР СЎМДАМИ ЁКИ...
  Сўнгги пайтларда хорижда таълим олаётган ёшларимиз томонидан бу каби саволлар кўплаб берилмоқда. Хўш, талабалар учун авиачипталар миллий валютада сотиладими ёки хорижий? Ёхуд қайси давлатлар учун? 
А.Акбаров, “Ўзбекистон Ҳаво йўллари”  МАК бош директорнинг биринчи ўринбосари:
— Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 августдаги 224-сонли "Авиаташув хизматлари кўрсатилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорига биноан "Ўзбекистон ҳаво йуллари" Миллий авиакомпаниясининг Россияга амалга ошириладиган қатновларига авиабилетлар резидент ва норезидентлар учун хорижий валютада сотилади. Миллий авиакомпаниянинг бошқа йуналишларида авиачипталар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун миллий валютада сотилади. Хорижда таълим олаётган талабалар“Авиачипталар миллий валютада сотилиши белгиланган шахслар руйхати”га кўра,олий ўқув юртининг таклифи ёки унга йулланма, шунингдек, талабалар гувоҳномаси ёки олий ўқув юртида ўқиши тўғрисидаги маълумотнома асосида авиачиптани миллий валютада сотиб олиши мумкин.

МАЪЛУМОТ УЧУН
Ўзбекистон Республикаси президенти 1992 йил 22 декбрдаги ПФ-517-сонли Фармонига асосан, маҳаллий қатновлар учун ҳар йили 28 декабрдан 10 январгача авиачипталар 50 фоизли чегирма асосида сотилади. 

Фарида ЭГАМБЕРДИЕВА тайёрлади

Шарҳлар

ЛИВИЯЛИК ЭРКАК ҲАММА ЮЗ ЎГИРГАН, БЕДАВО ДАРДГА ЧАЛИНГАН 80 НАФАР БОЛАНИ АСРАБ ОЛДИ

12.07.2017, 12:30

Калифорнияда яшовчи 62 ёшли ливиялик Муҳаммад Бзик 20 йил мобайнида бедаво дардга чалинган 80 нафар болани боқиб олди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.Муҳаммаднинг сўзларига қараганда,...
​ОЛМАОТА ПОЛИЦИЯСИ БОЛАНИ ЮКХОНАГА ЖОЙЛАШТИРГАН МАШИНА ҲАЙДОВЧИСИНИ ЖАЗОЛАДИ

12.07.2017, 11:19

Олмаота полицияси болани юкхонага жойлаштирган машина ҳайдовчисини қидирмоқда, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.Нашрнинг хабар беришича, болани машина юкхонасига жойлаштирган "Фольксваген" автомашинаси ҳайдовчиси қонунбузарликка йўл қўйгани...
​ИТАЛИЯЛИКЛАР ОСТОНА ШАҲРИДА ЎТКАЗИЛГАН EXPO-2017 КЎРГАЗМАСИДА 2 ЁШЛИ БОЛАНИ УНУТИБ ҚОЛДИРИШДИ

12.07.2017, 09:53

Чет эллик оила Остона шаҳрида ўтказилган EXPO-2017 кўргазмаси ҳудудида 2 ёшли болани унутиб қолдиришди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.Эр-хотин кўргазмадан чиқиб кетгандан кейин болани унутиб...
​ТЎЛОВИ € 100 000 БЎЛГАН ДУНЁНИНГ ЭНГ ҚИММАТ МАКТАБИ ЎҚУВЧИЛАРИ ҚАНДАЙ ЯШАШАДИ

11.07.2017, 14:32

Доим бой одамлар қандай яшашини кузатиш қизиқарли. AdMe.ru Institut Le Rosey мактабига саёҳатга чорлади. Institut Le Rosey — Швейцарияда жойлашган қадимий мактаблардан бири. Уни «қироллик...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1