Хонанда Умар Шамсиев учинчи бор оталик бахтига сазовор бўлди.
Бу ҳақда “Дарё” хабар бермоқда.
“5 октябрь куни эрталаб, соат роппа-роса 8:00 да оиламизга яна бир меҳмон ташриф буюрди. Икки ўғилдан сўнг Худо менга қиз фарзанд насиб этди. Худога шукр, аёлим ҳам, қизим ҳам соғ-саломат”, — дейди хонанда Умар Шамсиев.
Маълумот учун, Умар Шамсиев 2008 йилда оила қурган бўлиб, унинг 6 ёшли Усмонжон ва 3 ёшли Имроншоҳ исмли ўғил фарзандлари ҳам бор.





