1

АҚШнинг Флорида штатидаги энг улкан “Диснейленд” яқинлашиб келаётган довул туфайли ёпилди

ДУНЁ 07.10.2016, 15:31
АҚШнинг Флорида штатидаги энг улкан “Диснейленд” яқинлашиб келаётган довул туфайли ёпилди

Walt Disney компанияси “Мэтью” довули яқинлашаётганлиги туфайли Флорида штатида, Орландо шаҳри яқинида жойлашган “Уолт Дисней бутунжаҳон асосий дам олиш маркази”ни ёпишга мажбур бўлди, деб хабар берди “Ria.ru” нашри

“Мэтью” довулининг яқинлашиб келаётгани ҳақидаги маълумотлар туфайли дам олиш марказидаги Walt Disney World комплекси, аквапарк, Disney Springs савдо маркази, гольф майдони ва ESPN Wide World спорт комплекси бугун, 7 октябрь куни ёпилган.

“Уолт Дисней бутунжаҳон асосий дам олиш маркази” 100 квадрат километрни ташкил қилиб, майдон жиҳатдан энг катта марказ ҳисобланади. Марказда икки аквапарк, 20 та меҳмонхона, бир қанча ресторанлар, кафе, аттракцион ва сайлгоҳлар мавжуд. 

“Мэтью” довулининг тезлиги соатига 210 километрни ташкил қилиб, энг кучли беш довулнинг биридир. АҚШ президенти Барак Обама “Мэтью” довули яқинлашаётганлиги туфайли уч штат — Флорида, Жанубий Каролина ва Жоржияда фавқулодда ҳолат эълон қилган эди. Штат маъмуриятига бу ерда яшовчи 2 миллиондан ортиқ аҳолини эвакуация қилиш, жой билан таъминлаш вазифаси юклатилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1