АсосийMadaniyat

Дурдона китобларга кўрк берувчи машҳур ипак қоғозининг сири нимада?

'Дурдона китобларга кўрк берувчи машҳур ипак қоғозининг сири нимада?'ning rasmi

”Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида“ тукумидаги китоблар учун Финляндия қоғози ишлатилади. Китобларимиз саҳифалари ялтироқ кўринишга кириши учун саҳифага енгил, ёқимли жило берувчи махсус лак сурилади.

Биласизми, илк қоғозлар Хитойда ишлаб чиқарилган, лекин уни тайёрлаш усули то VIII асргача сир тутилган.

Ривоятларда айтилишича, VIII аср ўрталарида Хитой қўшини Самарқанд ҳудудига бостириб кирганида, Абу Муслим лашкарлари қаттиқ қаршилик кўрсатиб, улар устидан ғалаба қозонган, кўплаб хитойликлар асир олинган. Улар орасида қоғоз тайёрлаш бўйича усталар ҳам бор эди. Улар ўз жонини сақлаб қолиш учун Самарқандда қоғоз ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга ёрдам беришган. Шу пайтдан бошлаб то XVIII асргача Самарқанд Ўрта Осиёдаги ипак қоғоз ишлаб чиқариш марказига айланди.                                                                                                

Маълумот учун: "Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида" лойиҳасининг бош ҳомийси  Eriell Group нефть-сервис компанияси эканлигини қайд этиб ўтамиз.

    Бошқа янгиликлар