1

Астана шаҳар ҳокими муовинининг китоби Лондонда ўтказиладиган адабиёт фестивалида намойиш қилинади

ДУНЁ 08.10.2016, 10:57
Астана шаҳар ҳокими муовинининг китоби Лондонда ўтказиладиган адабиёт фестивалида намойиш қилинади

Қозоғистон республикаси Астана шаҳар ҳокими муовини Ермек Аманшаевнинг “Ўғил” номли қиссаси Лондонда ўтказиладиган "Open Eurasian Literature festival & Book forum" халқаро фестивалида иштирок этадиган бўлди, деб хабар берди “Тengrinews.kz” нашри.

Айни кунларда Ермек Аманшаевнинг асарлари Қозоғистонда ўқувчилар томонидан севиб ўқилмоқда. Унинг “Ўғил” номли қиссасида муҳаббат ва кечирим ҳақида сўз юритилади. Бу мавзу ғарб танқидчилари диққатини тортди.  

Буюк Британия нашриётларининг таъкидлашича, асар инглиз ўқувчиларининг қалбига йўл топа олади. Ермек Аманшаев раҳбарлигида “Қозоқфильм” киностудиясида суратга олинган фильмлар халқаро кинофестивалларда бир қанча мукофотларни ҳам қўлга киритган. У олти йил мобайнида киностудияга раҳбарлик қилган, 2014 йилда Астана шаҳар ҳокими муовини лавозимига тайинланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1