АсосийShou-biznes

Григорий Лепс “Голос” лойиҳасидаги қизининг иштирокидан кўнгли тўлмади (Видео)

“Голос” лойиҳасининг янги мавсуми авж паллада. Ундаги совғалар нафақат томошабинларни, балки шоуда устоз сифатида иштирок этаётганларни ҳам ҳайратга солишда давом этмоқда. Кўрмасдан тинглаш жараёнига Григорий Лепснинг қизи келди!

Лепснинг қизининг чиқиши уни қониқтирмади. 31 ёшли Инга инглиз тилида лирик тарона ижро этди, бироқ ҳакамлардан ҳеч бири уни танламади.

“Отам мени танимайди, у менинг куйлашимни бор йўғи бир марта эшитган, ва бунга ҳам анча бўлган”, — дейди иштирокидан олдин Инга. Бироқ у адашди: Лепс биринчи нотаданоқ қизининг вокалини таниди. Лепс ижродан қониқмаётганини бошидан оҳиригача кўрсатиб турди, бошқалар ҳам бу ижродан кўнгли тўлмади.

Шунга қарамай Лепс қизининг кўнглини кўтарди ва унга келажакка ишонч туйғуларини баҳш этди: “Яна бир йил ишлашинг керак, ҳозирча сахнага чиқишинг учун эрта”.

Эслатиб ўтамиз, янги мавсум мураббийларининг исми август оҳирида маълум бўлади.

Бошқа янгиликлар