1

Суғурта компанияси қандай ҳолларда зарарни қоплайди?

САВОЛ-ЖАВОБ 10.10.2016, 11:25
Теглар: Авто
Суғурта компанияси қандай ҳолларда зарарни қоплайди?

20 йилдан буён уйимнинг барча солиқ ва суғурта тўловини тўлаб келаман. Ҳозир уйим зилзила ва ёғингарчиликлар сабаб анча зарар кўрган. Мазкур зарарни қоплаш учун суғурта компаниясига мурожаат қилсам бўладими?Аслида суғурта қандай мақсадлар учун тузилади? Зарарни қандай тартибда қоплаб беришади? Шулар ҳақида маълумот берсангиз...

Шокир Каримов, Ғузор тумани

СУҒУРТА ЎЗАРО КЕЛИШУВГА КЎРА ТУЗИЛАДИ

Ортиқхўжа НОРОВ, “Ўзбекинвест” суғурта компанияси матбуот хизмати бошлиғи:

  • Энг аввало шуни айтиш керакки, суғуртанинг мажбурий ва ихтиёрий турлари мавжуд. Уй-жой суғуртаси ихтиёрий равишда, мижознинг мулкий манфаатидан келиб чиқиб, томонларнинг ўзаро келишувига кўра амалга оширилади. Бунда уй-жой мулк сифатида қаралади. Уй-жойнинг ўзи ёки унда мавжуд жиҳозлар ҳам суғурта ҳимоясига олиниши мумкин. Суғурта ҳимоясига олинётган мол-мулк рўйхати шартномага илова қилинади.

ҚАЕРДА СУҒУРТА ҚИЛИНАДИ?

  • Жисмоний ёки юридик шахс уй-жойини суғурта қилдирмоқчи бўлса, аввало суғурта компаниялар ёки уларнинг ҳудудий филиаллари, суғурта бўлинмалари ёки суғурта агентларига мурожаат қилиши мумкин. Суғурта қилдириш истагидаги шахсларга суғурта шартлари ва уй-жойни суғурта қилдириш билан боғлиқ маълумотлар тушунтирилади.

СУҒУРТА  ШАРТНОМАСИШАРТЛАРИ

  • Суғурта шартномаситомонларнинг келишуви асосида тузилиб, унда эҳтимоли мавжуд қалтисликлар ва белгиланадиган суғурта ҳодисалари кўрсатилади. Хусусан ушбу шартномада суғурта ҳодисалари содир бўлганда, яъни табиий офат, ёнғин, портлаш, сув ва иссиқлик қувурлари ҳамда оқава тизимларининг аварияси, учинчи шахсларнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари оқибатида етказиладиган зарар суғурта ҳимоясига олиниши кўзда тутилади. Шунингдек, суғурта мукофоти, яъни суғурта учун тўлов мижоз (суғурталанувчи) томонидан тўлангач суғурта полиси берилиши ва шу сўнг суғурта шартномаси кучга кириши белгиланган. Суғурта мукофоти банк орқали компания ҳисоб рақамига тўланади.

ЗАРАР ЕТГАНДА,СУҒУРТАЛАНГАН ШАХСНИНГ ҲАТТИ-ҲАРАКАТИВА СУҒУРТА ҚОПЛАМАСИ ТЎЛАБ БЕРИЛИШИ.

 

  • Мулкни суғурталаш бўйича шартномага асосан суғурталанган шахс суғурта ҳодисаси юз бериши билан, яъни ўзига маълум бўлиши билан, бу ҳақда дарҳол суғурта компанияси ёки унинг вакилига хабар бериши шарт. Агар шартномада хабар қилиш муддати ёки усули назарда тутилган бўлса, ушбу шартлар бўйича белгиланган  муддатда ва кўрсатилган усулда амалга оширилади. Агар суғурталанган шахс ёки унинг муросхўри, яъни шартномада кўрсатилган наф олувчининг фойдасига тузилган шартнома бўйича суғурта қопламаси суғурта ҳодисасини тан олинганлиги тасдиқловчи далолатнома имзолангандан кейин 5 банк иш кунида тўлаб берилади.

Суғуртанинг бу турида табиий офат, ёнғин, портлаш, сув ва иссиқлик қувурлари ҳамда оқава тизимларининг аварияси, учинчи шахсларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари оқибатида етказилган зарар шартномада келишилган суғурта ташкилотининг мажбуриятлари доирасида қоплаб берилади.

Агар суғурталанган шахснинг вафоти ёки унинг соғлиғига зарар етказилиши суғурта ҳодисаси бўлса, тегишли равишда шахсий суғурта шартномасига нисбатан қўлланилади. Бунда суғурталовчини хабардор қилишнинг шартномада белгиланадиган муддати йигирма кундан кам бўлиши мумкин эмас.

 

15 КУН ИЧИДА ЖАВОБ БЕРИЛАДИ, ЁКИ...

Суғурта ташкилотининг суғурта қопламасини тўлашни рад этиш тўғрисидаги қарори суғурта қилдирувчига (наф олувчига) улар суғурта қопламасини тўлашни сўраб мурожаат этганларидан кейин ўн беш кундан кечиктирмай хабар қилиниши ёки рад этиш сабабларининг асослантирилган далил-исботларини ўз ичига олган бўлиши лозим.

Суғурталовчининг суғурта қопламасини тўлашни рад этишига қарши унга нисбатан судда даъво қўзғатиш йўли билан эътироз билдирилиши мумкин.

Шарҳлар

ФВВ огоҳлантиради: Тошкентда кучли шамол бошланди

12.05.2020, 20:18

Бугун 12-май кунининг икки ярмида Пойтахтимиз бўйлаб кучли шамол ва ёғингарчилик бўлиши маълум қилинган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги шу муносабати билан Тошкент шаҳри аҳолисини огоҳ бўлишга...
​ҚУЛАГАН ДАРАХТЛАР ВА УЧГАН ТОМЛАР: ШИДДАТЛИ ШАМОЛНИНГ ОҚИБАТЛАРИ (ФОТО, ВИДЕО)

18.10.2017, 12:10

Куни кеча соат чамаси 22:00 ларда Ўзбекистон ҳудудига кириб келган антициклон орқасидан шиддатли шамол, ёмғир ва сезиларли совуқ ҳарорат олиб кирди. Кучли шамол пойтахтлик автомобилчиларга...
​GM UZBEKISTAN ЯГОНА САВДО ПОРТАЛИНИ ТАҚДИМ ЭТДИ

30.09.2017, 09:32

GM Uzbekistan автомобиллар савдоси тизимини такомиллаштириш устида ишлашда давом этади ва ўз мижозларига, компания билан алоқада бўлишнинг янада қулай ва максимал даражада шаффоф бўлган хизмат...
​ ТОШКЕНТДА МОТОЦИКЛНИНГ КАМАЗГА БОРИБ УРИЛИШИ ОҚИБАТИДА ЁШ ЙИГИТ ҲАЛОК БЎЛДИ(ФОТО)

28.08.2017, 11:35

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида оқибати ўлим билан якунланган ЙТҲ содир бўлди. Facebook`нинг "Водители ташкента" гуруҳида маълум қилинишича, "Боткино" яқинидаги йўлда КамАз юк машинаси ва мотоцикл...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1