АсосийDunyo

Россиялик қиз “Дунёдаги энг чиройли чеҳра” соҳибаси деб топилди

Россиянинг Красноярск шаҳрида яшовчи Алёна Раева Монголияда ўтказилган “Дунёдаги энг чиройли чеҳра” танлови ғолибаси бўлди. Бу ҳақда “Lenta” хабар бермоқда

Мазкур танловда Европа, Осиё, Америка ва Африка мамлакатларидан 60 нафар қиз иштирок этди. Финалда танлов иштирокчилари тўй либосларида, миллий кийимларда чиқиш қилишди ва ҳакамлар ҳайъати билан суҳбат ўтказишди. 

“Жуда кўп совғалар беришди. Бироқ улар орасидан энг ёққани монголиялик рассомнинг чизган сурати бўлди. Ва албатта пул мукофоти ҳам менга ёқди”, — дейди танлов ғолибаси.  

Танловнинг биринчи ўрнини Замбия, иккинчи ўрнини Филиппин, учинчи ўрнини Монголия вакиласи забт этди. 

Ғолиб учун пул мукофоти миқдорига аниқлик киритилмаган. Танлов ғолиби йил давомида ҳайрия тадбирларида иштирок этади.

Бошқа янгиликлар