1

Трамп 10 ёшар қизга 10 йилдан кейин у билан учрашиши ҳақидаги ваъдаси акс этган видео пайдо бўлди

ДУНЁ 13.10.2016, 10:00
Трамп 10 ёшар қизга 10 йилдан кейин у билан учрашиши ҳақидаги ваъдаси акс этган видео пайдо бўлди

Американинг CBS телеканали АҚШ президентлигига номзод Дональд Трампнинг 20 йил аввал 10 ёшли қиз билан учрашиб юришини ваъда қилган видеосини намойиш этди.

Видеода Entertainment Tonight дастурининг Рождество байрамидаги сонида бизнесмен бир гуруҳ қизлар билан тўқнашиб кетади. Улардан бирига Трамп: “Мен бу қиз билан ўн йилдан кейин учрашаман. Ишонасизми шунга?” дея маълум қилади.

Аввалроқ Америка матбуотида Трамп аёлларга шилқимлик қилгани маълум қилинган қидео пайдо бўлганди.

Жума куни Трамп “юлдуз” бўлгани сабабли аёлларга истаганча шилқимлик қилишини маълум қилгани акс этган видео пайдо бўлди шундан сўнг бир қатор республикачилар Трампни президентликдан номзодини олишга чақиришди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1