1

Хитойда мамлакатнинг энг бадавлат фуқаролари рўйхати тузилди

ДУНЁ 13.10.2016, 15:37
Теглар: Бойлик
Хитойда мамлакатнинг энг бадавлат фуқаролари рўйхати тузилди

Хитойдаги энг бадавлат фуқаро Dalian Wanda Group раҳбари, 62 ёшли Ван Цзяньлинь деб топилди. Унинг бугунги кундаги даромади $32,1 млрд долларни ташкил этмоқда. Бу ҳақда “Газета.ru” хабар бермоқда

Хитойнинг энг бадавлат кишилари рейтингини Hurun Research Institute тадқиқот ташкилоти тузиб чиқди. 

2013-2015  йилларда ҳам Ван Цзяньлинь Хитойнинг энг бадавлат фуқароси деб топилган эди. 

2013-йилда унинг бойлиги 22 миллиард АҚШ долларига баҳоланган эди. 

Бадавлат фуқаролар рейтингидаги иккинчи ўринни йирик интернет компания Alibaba Group`нинг раҳбари Жек Ма ўрин олди. Унинг даромади 30,6 миллиард доллар дея баҳолади. 

Учинчи ўринни эса $24,6 млрд доллар бойлиги билан Tencent Ма Хуатэн компанияси асосчиси эгаллади.

Маълумотларга кўра, бутун дунёда 754 нафар хитойлик миллиардерлар бўлиб, улардан 594 нафари Хитойда,94 Макаода, Ганнгконг ва Тайванда, 66 нафари бошқа давлатларда истиқомат қилади.

Шарҳлар

​“Эрим пули кўпайгач, ўзгариб қолди...”

12.07.2017, 16:22

“Ёшим қирқ бешда. Уч фарзанднинг онасиман, бир қизимни турмушга узатганман. Эримнинг ишлари 2-3 йил олдин юришиб кетди, топиш-тутиши яхшиланди. Пули кўпайгач, у ўзгариб қолди. Ичадиган...
​ТЎЛОВИ € 100 000 БЎЛГАН ДУНЁНИНГ ЭНГ ҚИММАТ МАКТАБИ ЎҚУВЧИЛАРИ ҚАНДАЙ ЯШАШАДИ

11.07.2017, 14:32

Доим бой одамлар қандай яшашини кузатиш қизиқарли. AdMe.ru Institut Le Rosey мактабига саёҳатга чорлади. Institut Le Rosey — Швейцарияда жойлашган қадимий мактаблардан бири. Уни «қироллик...
Собиқ миллионер 20 йил мобайнида кимсасиз оролда яшади

22.06.2017, 15:51

Австралиялик собиқ миллионер Дэвид Глэшин (David Glasheen) 1987 йилда молиявий инқирозга учрагандан кейин 20 йил давомида кимсасиз оролда яшаб келмоқда, деб хабар берди Lenta.ru нашри.Кўчмас...
​Forbes яна Билл Гейтсни энг бой америкалик деб тан олди

22.06.2017, 15:09

Forbes томонидан Американинг ҳар бир штатидан танлаб олинган бойлар рейтингига кўра, Microsoft компанияси асосчиси Билл Гейтс 88,9 миллиард доллар билан яна Американинг энг бой одами...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1