1

Улуғбек Раҳматуллаев мактабга бормай қўйган мухлисини тўғри йўлга солгани ҳақида сўзлаб берди

ШОУ-БИЗНЕС 14.10.2016, 10:06
Теглар: Хонанда, Шоу-бизнес, Улуғбек Раҳматуллаев
Улуғбек Раҳматуллаев мактабга бормай қўйган мухлисини тўғри йўлга солгани ҳақида сўзлаб берди

Хонанда Улуғбек Раҳматуллаев мактабга бормай қўйган кичик мухлисларидан бири билан суҳбатлашиб, унинг фикрларини ўзгартиргани ҳақида сўзлаб берди. 

“Яқинда бир Онахон ёнимга келиб, ўз фарзандидан нолиб қолдилар. Онахоннинг фарзанди жуда шўх, мактабда яхши ўқимас, ҳаттоки мактабга ҳам бормаётган экан! Аммо, мени қўшиқларимни жуда яхши кўрар, мухлисим экан! Шунга Онахон мендан, ‘ўғлимга бир нарса денг’ дедилар. Мен ҳам, ўша бола билан атай суҳбатлашдим ва унга ҳаётда мактаб, ўқиш кераклигини, ота-онаси рози бўлса, албатта ишлари ‘беш’ бўлишини, ҳар қандай ишда астойдил меҳнат қилиб, интилса, муваффақиятга эришиши мумкинлигини тушунтириб, унга таъсир қилдим! Бола бундан кейин, онасини ранжитмасликка, мактабда дарс қолдирмасликка, ҳамда яхши ўқишга менга ваъда берди! Қаранг, битта бўлса ҳам болани тўғри йўлга йўналтира олдим. Буни ҳис қилиб, қанчалик қувонганимни билсангиз эди... Бу мен учун катта бахт!”,—деб ёзди хонанда Instagram`даги саҳифасида.

Шарҳлар

Машҳур хонанда 61 ёшида вафот этди

10.12.2019, 20:06

 Таниқли швед гуруҳи — «Roxette» солисти Мари Фредрикссон 61 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Швеция ОАВларига асосланиб хабар берилди.Dagens Nyheter нашрининг ёзишича, хонанда узоқ йиллар давомида саратон хасталигига...
Зохиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров унинг акаси экани ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди (видео)

06.11.2019, 12:06

Зохиршоҳ Жўраев "Миллий" телеканалининг "Нишондасиз" кўрсатувида иштирок этиб, оилавий миш-мишларга нуқта қўйди...Кўрсатув давомида бошловчи Зохиршоҳдан Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг фарзанди экани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритишини...
Улуғбек Раҳматуллаев лицензиясидан маҳрум бўлди!

27.06.2018, 12:06

“Ўзбекконцерт” Давлат муассасаси ўзининг сайтида расмий билдиришнома эълон қилди... Унда, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаевнинг лицензияси тугатилганлиги баён этилган. “Лицензиат Улуғбек Рахматуллаев билан тузилган...
Озодбек Назарбеков, Улуғбек Раҳматуллаев, Шахзода ва Лолани бирлаштирган лойиҳа — ҚЎЛИНГДА ИМКОН!

21.05.2018, 09:33

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан 1-июнь – халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Қўлингда имкон” номли ижтимоий лойиҳага қўл урилди. Таронани Ўзбекистон халқ...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1