1

Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркаси доирасида 1,3 миллиард АҚШ доллардан зиёд шартномалар имзоланди

ЖАМИЯТ 14.10.2016, 10:22
Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркаси доирасида 1,3 миллиард АҚШ доллардан зиёд шартномалар имзоланди

Пойтахтимизда 12-13 октябрь кунлари бўлиб ўтган XII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркасининг нуфузи йилдан-йилга ортиб, дунёнинг турли мамлакатларидаги бизнес тузилмалар эътиборини жалб этмоқда. Бу бежиз эмас. Негаки, пахта бозорини янада ривожлантириш истиқболлари, пахта саноати ва унинг турдош тармоқларининг эртанги куни айнан шундай форумлар натижасига боғлиқдир. 

Ярмаркада 550 минг тонна ўзбек пахта толасини сотиб олиш, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган тўқимачилик маҳсулотларини етказиб бериш бўйича 1 миллиард 322 миллион доллардан зиёд миқдордаги шартномалар имзоланди, дея хабар беради ЎзА. 

Анжуманда юқори сифатли пахта толасини етиштириш ва савдо қилиш, бу йўналишдаги самарали ҳамкорликни кенгайтириш ва тармоққа тегишли бошқа долзарб масалалар муҳокама қилинди, музокаралар олиб борилди, ўзаро манфаатли шартномалар тузилди. Унда 40 дан зиёд мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари, эксперт ва мутахассислари иштирок этди. Хитой, Россия, Европа Иттифоқи давлатлари, Япония, Бангладеш, Бирлашган Араб Амирликлари, Корея Республикаси вакиллари шулар жумласидандир.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1