1

Иштихон туманидаги биолаборатория ҳудудида 48 ёшли эркак жасади топилди

ЖИНОЯТ 03.07.2023, 21:42
Иштихон туманидаги биолаборатория ҳудудида 48 ёшли эркак жасади топилди

Самарқанд вилоятнинг Иштихон туманидаги биолаборатория ҳудудида 1975 йилда туғилган эркак жасади топилди. Марҳум 1959 йил эркак билан жанжаллашиб, ундан калтак еган ва воқеа жойида вафот этган. Қотилликда гумонланаётган эркак эса воқеа жойидан кетиб қолган. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби Darakchi.uz’га маълум қилди.

Аниқланишича, 2023 йил 29 июнь куни соат тахминан 12:30ларда Иштихон тумани “Мирзақул” маҳалласи “Таллак” қишлоғида жойлашган собиқ “Нарпай Элита дон” МЧЖга қарашли Иштихон биолобороторияси ҳудудида жойлашган дала шийпони биносининг орқа томонидаги очиқ ер майдонидан К.Шнинг мурдаси тан жароҳатлари билан топилган.

28.06.2023 йил соат тахминан 20:00 да “Мирзақул” маҳалласида жойлашган умумий овқатланиш ошхонасида З.Н овқатланаётган вақтида, марҳум Ш.К маст ҳолатда келиб турли хил хақоратли сўзлар билан унинг шахсиятига тегиб шаъни ва қадр-қимматини камситганлиги натижасида уларнинг ўртасида ўзаро тортишув келиб чиқиб, улар маҳалладаги собиқ “Нарпай Элита дон” МЧЖга қарашли Иштихон биолобороторияси ҳудудида жойлашган дала шийпони биносининг орқа томонидаги очиқ ер майдонига бориб жанжаллашиб З.Н томонидан Ш.К танaсининг турли соҳаларига тан жароҳати етказганлиги оқибатида воқеа жойида вафот этганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Иштихон туман прокуратураси томонидан З.Норбековга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Унга эҳтиёт чораси сифатида қамоқ қўлланилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1