АсосийShou-biznes

Раққоса Паризода: “Бегона эркакларнинг бузуқ фикри ҳаётимни заҳарламоқда”

Раққоса Паризода Instagram`даги саҳифасида уни кузатиб бораётган эркакларни блоклади. 

Бу ҳақда раққоса шундай дейди: 

“Бугундан бошлаб, профилим фақат қизлар учун. Йигитларга менинг профилимда ўрин йўқ ва блоклашга мажбурман”

Раққосанинг мазкур қарори баъзи мухлислар томонидан эътирозларга сабаб бўлди. айримлар эса Паризодани қўллаб-қувватлаб, мазкур қарорга келишига айнан нима сабаб бўлганини сўраган. 

Уларга жавобан раққоса қуйидагиларни маълум қилди: 

“Мен оилалиман, эрим рухсат берган нарсани қиламан, лекин бегона эркаклар буни кўриши, билиши шартмас экан. Уларнинг бузуқ фикри бизнинг ҳаётимизни заҳарлар экан”.

Бошқа янгиликлар