АсосийMadaniyat

Саида Мирзиёева: “Давлат тасарруфига Бухородаги ноёб меъморий иншоотни қайтаришга муваффақ бўлинди”

'Саида Мирзиёева: “Давлат тасарруфига Бухородаги ноёб меъморий иншоотни қайтаришга муваффақ бўлинди”'ning rasmi

Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг саъй-ҳаракатлари билан жадидчилик тарихи музейи ташкил этиладиган ноёб меъморий иншоотни давлат тасарруфига қайтаришга муваффақ бўлинди.

Бу ҳақда Президент Администрацияси Ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўъба мудир Саида Мирзиёеваўзининг Телеграм каналида маълум қилди.

“Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ноёб тарихий бино жадидчилик ҳаракати етакчиларидан бири Усмонхўжа Пўлатхўжаевнинг уйи давлат тасарруфига қайтарилди. Энди хонадонда музей яратилади”, – деб ёзди у ўз шахсий блогида.

Ушбу лойиҳа Маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Усмонхўжа Пўлатхўжаев хонадони дастлабки янги услубдаги мактаблар очилиб, ўз даврининг замонавий таълим тизимига мос равишда илмга ташна ўқувчиларга она тили, математика, тарих, география ва бошқа фанлардан бепул сабоқ берилгани билан машҳур.

Уйнинг ўзи 1860–1870-йилларда қурилган бўлиб, нафис ва ҳашаматли Бухоро меъморчилигининг ёрқин намунасидир. Яқин-яқинларгача бинода меҳмонхона жойлашган бўлиб, аммо Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси саъй-ҳаракатлари шарофати билан ушбу тарихий объект давлат тасарруфига қайтарилди.

Лойиҳани амалга ошириш учун уйнинг яхши сақланиб қолган эски қисмида зарур реставрация ишларини олиб бориш, унга туташ янги жойларни эса қайта қуриш режалаштирилган.

Музейда жадидчилик намояндаларининг қўлёзмалари ва шахсий буюмлари, қадимий қўлёзмалар, шунингдек, XIX аср мавзулари ватуркийлар маданиятини акс эттирувчи салмоқли ҳозирги замон адабиётлари тўпламидан иборат экспозиция тақдим этилади.

Мазкур намойиш буюмларини яратишда музейни ташкил этиш ташаббускорларидан бириУсмонхўжа Пўлатхўжаевнинг ўғли ўзининг мавзуга тааллуқли кутубхонасини музейга ҳадя этувчи Темур Хўжаўғли катта ёрдам беради.

Бироқ ташкилотчилар ўз пировард мақсадларини анча кенгроқ – нафақат музей, балкиилмий ва илмий-тадқиқот изланишларини олиб бориш учун жадидчилик тарихи ва маданиятига оид ашё ва архивлар бемалол бўлган тўлақонли илмий марказни ташкил этиш ниятида эканликларини теран англайдилар.

    Бошқа янгиликлар