Брюсселда ноодатий ҳодиса рўй берди. Кўча супурувчи фаррош EuroMillions лотереясига 168 миллион ютиб олди ва ишга боришни тўхтатиб қўйди. Эркакнинг тан олишича, кутилмаган ютуқ уни шок ҳолатига солиб қўйган. Ҳозирча у ишга қайтиш ё қайтмаслиги борасида бир қарорга келмади.
Шу билан бирга 30 сентябрь куни уч ёшли Янги Зеландия фуқароси миллион Янги Зеландия долларини ютиб олди. Ота-она ўғлига Bonus Bonds компаниясининг акцияларини олиб беришди, бу эса унга ҳар ойдаги лотереяда иштирок этиш ҳуқуқини беради.





