Минданао соҳилининг шимолий томонида 5,5 магнитудали зилзила содир бўлди, дея хабар беради «Интерфакс».
Зилзила Суригао шаҳрининг шимоли-шарқидан 129 км узоқликда содир бўлди. Силкиниш интенсивлиги «жуда кучли» дея баҳоланмоқда.
Куни кеча 6,2 магнитудали зилзила Тибетнинг Хималай ҳудудида ҳам содир бўлганди.





