АсосийJamiyat

Тошкентда Captiva автомобили ёниб кетди(Фото)

Тошкент шаҳри Миробод туманида 18 октябрь, сешанба куни тахминан тунги соат 2:00 атрофида Captiva автомобили ёниб кетди. автомобилнинг суратлари ижтимоий тармоқларга жойлаштирилди. 

Интернет фойдаланувчиларининг маълум қилишича, автомобиль кўп қаватли уйдаги хонадонларнинг бирида яшовчи аёлга тегишли бўлган.

Автомобиль ички томонидан ёна бошлаган, олов ичкаридан ташқарига чиққан. Ўт ўчириш хизмати ва ЙҲХБ ходимлари воқеа содир бўлган жойга 10 дақиқа ичида етиб келиши туфайли олов тезда ўчирилиб, яқин атрофдаги машиналарни хавфсиз масофага кўчирилган.

Автомобилнинг ёниб кетиш сабаблари турлича талқин қилинмоқда. Кимдир автомобилнинг электр тармоғидаги носозликлар деса, яна кимдир бунинг қасддан амалга оширилганини тахмин қилмоқда.



Бошқа янгиликлар