Малайзия Дававианазорати кўрсатмасига биноан ва парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Малайзиядан учиб келадиган йўловчиларга “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ҳаво кемалари саҳнида Samsung Note 7 маркадаги уяли телефонларни (смартфонларни) олиб кетиш тақиқланади.
Чекловлар илгари рўй берган Samsung Note 7 маркадаги смартфонларнинг ёниб кетганлиги ҳолатлари муносабати билан киритилган бўлиб, шу сабабли йўловчилар смартфонни қўл юки сифатида олиб кетишлари, багажга топширишлари ёки Малайзиядан учиб кетадиган қатновларда юк сифатида жўнатишлари мумкин эмас.
Ушбу кўрсатмага қатъий риоя этишингизни сўраймиз.