АсосийDunyo

Г20 ядро қуролидан фойдаланишга ва унга боғлиқ таҳдидларга қарши чиқди

'Г20 ядро қуролидан фойдаланишга ва унга боғлиқ таҳдидларга қарши чиқди'ning rasmi

Г20 етакчилари Ню-Деҳлидаги саммитда қўшма декларация бўйича консенсусга эришдилар. Унда Украина ҳам тилга олинди. Бу ҳақда Тҳе Гуардиан хабар берди.

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди бу бўйича баёнот берди. У Г20 блок олдида турган масалалар, хусусан, Украинадаги уруш масаласи бўйича консенсус декларациясини қабул қилганини айтди.

“Биз Г20 етакчилари саммити декларацияси бўйича консенсусга эришдик. Мен ушбу декларация қабул қилинганини эълон қиламан”, — деди Моди.

Бунгача оммавий ахборот воситалари Г20 давлатлари ўртасида қўшма коммюнике бўйича келишмовчиликлар юзага келгани, хусусан, Ғарб давлатлари Россиянинг Украинага қарши урушини қоралашни талаб қилгани, бироқ Москва буни блокировкалагани ҳақида хабар берди.

Г20 саммитининг якуний декларацияси матнидаги асосий тезислар қуйидагилар:

•  Г20 барча давлатларни халқаро ҳуқуқ тамойилларига риоя қилишга, ҳудудий яхлитлик ва суверенитетни, халқаро гуманитар ҳуқуқни ҳурмат қилишга чақирди;

• Конфликтларни тинч йўл билан ҳал қилиш, дипломатия ва мулоқот ҳал қилувчи аҳамиятга эга;

• Г20 Украинада БМТ Низомининг барча мақсад ва тамойилларига жавоб берадиган кенг қамровли, адолатли ва мустаҳкам тинчликни қўллаб-қувватлашга қаратилган барча конструктив ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёр;

• Давлат раҳбарлари Украина ва Россияда озиқ-овқат ва ўғитлар етказиб беришни таъминлаш бўйича “дон келишуви”ни тўлиқ амалга оширишга чақирди;

• Г20 ядро қуролидан фойдаланишга ва унга боғлиқ таҳдидларга қарши чиқди.

    Бошқа янгиликлар