Бишкекда Қирғизистон ва Хитой делегациялари ўртасида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилди Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати.
Маълумотларга кўра, йиғилишда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси ва Хитой ҳукумати ўртасида давлат чегараси режими тўғрисидаги битим лойиҳаси муҳокама қилинган ва учрашув якунлари бўйича тегишли Баённома имзоланган.
Маълум қилинишича, навбатдаги учрашув Хитой Халқ Республикаси ҳудудида ўтказилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон ва Хитой ўртасидаги давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш жараёни якунланди. Бу иш натижалари Қирғизистон ва Хитой ҳукуматлари ўртасида 2004 йил 24 сентябрдаги Протокол билан тасдиқланган.