Наманганлик Шоҳназар Назаралиев жорий йилнинг 22–25 сентябрь кунлари Молдовада ўтказилган қўл жанги бўйича жаҳон чемпионатида ўз вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ёш спортчи шаҳардаги 1-болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 2007 йилдан буён маҳоратини оширмоқда. Спортга меҳр отаси – олий тоифали мураббий Тоҳиржон Сатимовдан ўтган.
Етти карра Ўзбекистон чемпиони Шоҳназар келгусида бундан-да юксак марраларни эгаллаб, Ватанимиз шаънини улуғлашни мақсад қилган.





