АсосийDunyo

Кениядаги мактабда 100 дан ортиқ ўқувчи қизлар сирли касаллик билан касалланди (видео)

'Кениядаги мактабда 100 дан ортиқ ўқувчи қизлар сирли касаллик билан касалланди (видео)'ning rasmi

Кениялик 100 дан ортиқ ўқувчи қизлар сирли касаллик туфайли касалхонага ётқизилди. 

Таълим вазирлиги сирли воқеадан сўнг Эреги шаҳридаги қизлар мактабини ёпди. Касаллик қизларнинг оёқларини фалаж қилиб қўйган, аксарияти юра олмайди. Шифокорлар минг нафар талабани кўрикдан ўтказди, 106 нафари касалхонага ётқизилди.

Дастлабки тестлар шуни кўрсатдики, беморларда электролитлар даражаси кўтарилган, яъни танада суюқлик йўқолган.

    Бошқа янгиликлар