1

Ўзбек автомобиллари Тожикистонда сотила бошланади

ЖАМИЯТ 26.10.2016, 16:37
Теглар: Авто
Ўзбек автомобиллари Тожикистонда сотила бошланади

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган автомобиллар савдоси Тожикистонда ҳам йўлга қўйилади, деди Ўзбекистоннинг Тожикистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Шоқосим Шоисломов Sputnik нашрига. 

Бундан ташқари, ички эҳтиёжни таъминлаш мақсадида маҳаллий хом ашёларни қайта ишлаш бўйича қўшма корхоналар ташкил этиш режалаштирилмоқда. “Бу масалани ҳал этиш тадбиркорларнинг истаклари ва бунга тайёр эканликларига боғлиқ”, — деди Шоисломов. 

Эслатиб ўтамиз, элчи шунингдек, Тожикистон ва Ўзбекистон икки давлат ўртасидаги виза тартибини юмшатиш ҳақида музокара ўтказишини ҳам маълум қилди. “Аввало бу чегара ўтказув пунктларида фуқароларнинг ўтишларини енгиллаштиришга тааллуқли. У шунингдек чегаролди туманларидаги аҳолининг чегарадан ўтиши, виза олиш жараёнини соддалаштириш ва бошқа масалаларни ўз ичига олади”, — деди у. Шунингдек, деди элчи, 2018 йилда Душанбеда ўзбек маҳсулотлари ярмаркаси ўтказилади.

Шарҳлар

ФВВ огоҳлантиради: Тошкентда кучли шамол бошланди

12.05.2020, 20:18

Бугун 12-май кунининг икки ярмида Пойтахтимиз бўйлаб кучли шамол ва ёғингарчилик бўлиши маълум қилинган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги шу муносабати билан Тошкент шаҳри аҳолисини огоҳ бўлишга...
​ҚУЛАГАН ДАРАХТЛАР ВА УЧГАН ТОМЛАР: ШИДДАТЛИ ШАМОЛНИНГ ОҚИБАТЛАРИ (ФОТО, ВИДЕО)

18.10.2017, 12:10

Куни кеча соат чамаси 22:00 ларда Ўзбекистон ҳудудига кириб келган антициклон орқасидан шиддатли шамол, ёмғир ва сезиларли совуқ ҳарорат олиб кирди. Кучли шамол пойтахтлик автомобилчиларга...
​GM UZBEKISTAN ЯГОНА САВДО ПОРТАЛИНИ ТАҚДИМ ЭТДИ

30.09.2017, 09:32

GM Uzbekistan автомобиллар савдоси тизимини такомиллаштириш устида ишлашда давом этади ва ўз мижозларига, компания билан алоқада бўлишнинг янада қулай ва максимал даражада шаффоф бўлган хизмат...
​ ТОШКЕНТДА МОТОЦИКЛНИНГ КАМАЗГА БОРИБ УРИЛИШИ ОҚИБАТИДА ЁШ ЙИГИТ ҲАЛОК БЎЛДИ(ФОТО)

28.08.2017, 11:35

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида оқибати ўлим билан якунланган ЙТҲ содир бўлди. Facebook`нинг "Водители ташкента" гуруҳида маълум қилинишича, "Боткино" яқинидаги йўлда КамАз юк машинаси ва мотоцикл...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1