29 октябрь куни Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида келаси йили Хитойда бўлиб ўтадиган 19 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш босқичининг “B” гуруҳи иккинчи тур ўйинлари ўтказилди.
Ушбу гуруҳдан ўрин олган Ўзбекистон U19 қизлар терма жамоаси иккинчи учрашувда Гонконгга қарши майдонга чиқиб, 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабга эришди.
Ўйиннинг 53-дақиқасида Феруза Бобохўжаева ҳисобни очган бўлса, Шаҳноза Қурбонова 78 ва 79-дақиқаларда гол уриб,, ўз дублини ва Ўзбекистоннинг йирик ғалабасини қайд этди.
Таъкидлаш керакки, саралаш босқичининг дастлабки ўйинида ҳам Ўзбекистон худди шундай ҳисоб билан Тожикистондан устун келганди.
Ўзбекистоннинг гуруҳдаги навбатдаги учрашуви 31 октябрь куни Хитой Тайпейга қарши бўлади.
U-19 аёллар ўратсидаги Осиё чемпионати саралаши
Ўзбекистон – Гонконг 3 – 0 (0 – 0)
Голлар: Феруза Бобохўжаева (53), Шаҳноза Қурбонова (78, 79)