Хитойнинг жанубий қисмида яшовчи Ксяоли тахаллусли қиз бахт айфоннинг янгилигида эмас, балки унинг сонида эканлигини исботлади, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.
Қиз бир эмас, йигирмата ошиғидан iPhone 7 ҳадя этишни илтимос қилган. Барча айфонларни қўлга киритгач, уларни 17 минг долларга сотиб, пулига кичикроқ уй сотиб олган. Хитойда айфонларнинг сўнгги русуми АҚШ ва Россиядагидан кўра қиммат туради. Қиз пулни мамлакатнинг жанубий қисмидаги қишлоқлардан бирида қурилаётган уйнинг бошланғич бадали учун тўлаган. Тадбиркор қизнинг ҳақиқий исми-шарифи ҳозирча ошкор этилмаган. Журналистлар унинг қишлоқ жойда яшашини аниқлашди. Қиз янги уйда ота-онаси билан яшашни режалаштирган.