Тошкентда автобус йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган маст одамни уриб юборди (видео)

ЖАМИЯТ 21.11.2023, 12:14
Тошкентда автобус йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган маст одамни уриб юборди (видео)

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда "Ютонг CНГ" русумли автобус одам уриб юборгани айтилганган видеохабарлар тарқалди. 

Ҳолат юзасидан "Тошшаҳартрансхизмат" расмий маълумот берди. 

Унга кўра, жорий йилнинг 20 ноябрь куни соат 17:37 ларда "8-Автобус саройи" филиалига қарашли 82-сонли "Ибн Сино даҳаси 1 – Юнусобод даҳаси 17" йўналишидаги  “Ютонг CНГ” русумли, давлат рақами 01|239 ҚКА бўлган автобус (ҳайдовчи Ш.П 1988 й.т. стажи 13 йил) Олмазор тумани Гулсарой кўчасидан ҳаракатланиб келиб Қорасарой кўчасига қайрилиб олиш вақтида йўлнинг белгиланмаган қисмидан тўсатдан югуриб келган маст ҳолатдаги  фуқаро (Ҳ.Б 1976 й.т) автобуснинг ўнг томон ўрта ён қисмига урилиши натижасидан йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Ҳодиса оқибатида фуқаро тан жароҳати олгани сабабли воқеа жойига тез тиббий ёрдам чақирилган ва фуқарога тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳозирда ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган.

"Ҳурматли пиёдалар! Йўлларда ҳаракатланаётганингизда йўл-ҳаракати қоидаларига риоя қилишингизни ва йўлларда эътиборли бўлишингизни сўраймиз!", дейилади хабарда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1