АсосийSport

Жанлуижи Буффон ЕЧЛдаги ўйинлар сонини 100 тага етказиб, афсоналар сафига қўшилди

“Ювентус” клуби дарвозабони Жанлуижи Буффон “Лион”га (1:1) қарши кечган Европа чемпионлар лигаси 4-тур ўйинида асосий таркибда майдонга тушдиб, ушбу турнирдаги ўйинлар сонини 100 тага етказди.

38 ёшли посбон ушбу кўрсаткич бўйича “Милан”нинг собиқ ҳимоячиси Алессандро Нестани (99 та ўйин) ортда қолдириб, ЕЧЛда энг кўп ўйинлар ўтказган италиялик футболчилар орасида кучли учликка кирди.

Мазкур кўрсаткич бўйича 108 та ўйин билан Андреа Пирло ("Милан", "Ювентус") иккинчи ўринда бўлса, ЕЧЛнинг 109 та ўйинида майдонга тушган Паоло Мальдини биринчи ўринни эгаллаб турибди.

Бошқа янгиликлар