Украина Европа Иттифоқига қўшилиш бўйича музокаралар жараёнини бошлаш учун деярли барча талабларни бажарди, деди Еврокомиссия президенти Урсула фон дер Леен.
ЕК Киев ва Кишинёвнинг ҳамжамиятга қўшилиши бўйича музокараларни қатор шартлар, жумладан, коррупцияга қарши курашдан сўнг бошлашни тавсия қилди.
"Улар номзод давлат бўлганларида биз сўраган деярли барча қадам учун барча керакли талабларни бажардилар", деди фон дер Леен.
Аввалроқ Еврокомиссия раҳбари Киев шартларнинг 90 фоизини бажарганини қайд этган эди. Унинг сўзларига кўра, Украина билан музокаралар 2023 йилда бошланиши мумкин.