1

Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди

СПОРТ 05.11.2016, 10:34
Теглар: Спорт, Соғлиқни сақлаш
Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди

Миллий олимпия қўмитаси қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази бугунги кунда энг сўнгги русмдаги юқори замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозланган бўлиб, у Марказий Осиёда ягона ҳисобланади. Хусусан, марказда допинг-назорат бўйича лабаратория, замонавий биохимия лабараторияси, спорт жароҳатлари ва хасталикларининг функционал диагностика бўлими, шунингдек нур ташҳиси бўлими фаолият кўрсатмоқда.

Марказнинг барча бўлимлари ягона ахборот тизимига бирлаштирилган. Охирги икки йил давомида мамлакатимиз олимпиячилари ва спортчиларига юқори малакали тиббий хизматларни кўрсатиш мақсадида марказда бир қатор ўзига хос усуллар қўлланилди. Тадқиқотларнинг клиник баҳоси марказни республикамизда биринчи бўлган магнит-резонансли томографиянинг тўлиқ рақамли системаси, юқори тезликдаги мультиспираль компьютер томографи, шунингдек олий тоифадаги рақамли рентгенграфия ва ультратовушли системалар билан жиҳозлаш ҳисобига оширилди.

Бугун, 3 ноябрь куни эса Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси “Philips Healthcare” (Голландия) компанияси билан ҳамкорликда “Кардиологияда компьютер ва магнит резонансли томографиянинг клиник қўлланилиши” мавзусида илмий-амалий семинар ўтказди. Ушбу тадбир доирасида россиялик етакчи олим Владислав Курбатов таклиф этилди. Мутахассис кардиологик хасталиклар тадқиқотида янги усулларнинг қўлланилишига бағишланган илмий маърузалари билан иштирок этди. Назарий ва амалий машғулотлар билан бир қаторда В. Курбатов бизнинг шифокорларимиз учун магнит-резонансли ва компьютер томографиясининг клиник амалиётда қўллашнинг янги технологиялари бўйича мастер-класс (маҳорат дарслари) ўтказди.

Семинарга шунингдек “Philips Healthcare” компанияси минтақавий ваколатхонасининг турли йўналишлар бўйича раҳбарлари Анна Лерман, Владимир Бережной ва Елена Дизендорфлар ҳам таклиф этилишганди. Улар ҳам ўз навбатида тиббиёт соҳасидаги энг замонавий, янги авлод техник ускуналаридан фойдаланиш борасида нутқ сўзлашди. Семинар ишида Ўзбекистон Республикасининг турли тиббиёт муассасаларидан саксондан зиёд мутахассислар иштирок этишди.

Шарҳлар

Ўзбекистондаги соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳаси бўйича корхона ва ташкилотлар сони очиқланди

17.09.2021, 11:10

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, сўнгги 5 йилликда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳаси бўйича корхона ва ташкилотлар сони (1 сентябрь ҳолатига):🔸2016 йилда – 8...
Машҳур спорт шарҳловчиси Владимир Сафаров вафот этди

14.07.2021, 17:37

Ўзбек футболининг жонкуяр тарихчиси, машҳур спорт журналисти Владимир Ашотович Сафаров бугун, 14 июль куни 82 ёшида вафот этди. Владимир Сафаров 1939 йилнинг 17 январида Тошкент шаҳрида...
Бухоро вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилди. Унинг ўрнига янги раҳбар тайинланди

11.07.2021, 17:14

Ўтган йил октябрь ойида Бухоро вилояти ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган Ғафур Нормуродович Саидов саломатлиги туфайли бу лавозимни тарк этди.Бу ҳақда  бугун вилоят ССБ...
Ўзбекистонда нодавлат тиббиёт муассасаларига ишга қабул қилиш тартиби ўзгарди

03.06.2021, 18:23

Шавкат Мирзиёевнинг шу йил май ойидаги “Соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра, 2021 йил 1 июлдан бошлаб иш стажи беш...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1