Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булоқбоши туман бўлими томонидан туман газ таъминоти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар У.Д. ва Н.К. “Б.” МФЙ ҳудудидаги иссиқхонани ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, 321,5 минг куб табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 482,3 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Янги Наманган туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Э.А. ўзига тегишли савдо дўконида ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан уланиб, жами 311,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Департаментнинг Шўрчи туман бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “Т.Т.” МЧЖ масъул шахслари тош майдаловчи ускунасининг электр ҳисоблагич тамғасини бузиб, жами 122,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги
аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
04.12.2023 17:57
3 та ҳудудда газ ва "свет"га ноқонуний уланганлар қўлга тушди






