АсосийSport

Ла Лига. "Реал" йирик ҳисобда "Леганес"дан устун келди

Испания чемпионати 11-турида Мадриднинг "Реал" жамоаси ўз майдонида турнир дебютанти "Леганес"ни қабул қилди. Қизиқарли ва муроспсиз кечган ўйинда мадридликлар 3:0 ҳисобида зафар қучди. 

Учрашувнинг 38 ва 45-дақиқаларида Гарет Бэйл рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди. 76-дақиқада Альваро Мората ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. 

Мазкур ғалабадан кейин Зинедин Зидан шогирдлари чемпионатда пешқадамликни сақлаб қолди. 

"Реал" – "Леганес" 3:0

Голлар: Бэйл, 38, 45+1, Мората, 76

"Реал": Кейлор Навас – Карвахаль, Варан, Начо, Марсело – Ковачич (Модрич, 62), Кроос, Иско (Хамес Родригес, 68) – Бэйл, Мората (Лукас Васкес, 82), Роналду

"Леганес": Серантес – Бустинса, Инсуа, Мантовани (Виктор Диас, 62), Диего Рико – Унаи Лопес, Альберто Мартин, Рубен Перес (Лусиано, 68) – Мачис (Омар Рамос, 55), Габриэль, Шимановски

Огоҳлантиришлар: Роналду, Кроос, Начо – Мачис, Инсуа, Мантовани, Омар Рамос, Виктор Диас

Бошқа янгиликлар