АсосийDunyo

2023 йилнинг энг бой оилалари маълум бўлди

'2023 йилнинг энг бой оилалари маълум бўлди'ning rasmi

Bloomberg нашри 2023 йилнинг энг бой оилалари рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда zamon.uz хабар бермоқда 

Унга кўра, дунёдаги энг бой оила 305 миллиард доллар бойлиги билан БААнинг ҳукмрон сулоласи Ол Наҳаёнлар бўлди.

Иккинчи ўринда Walmart дўконлар тармоғи асосчилари — Уолтонлар оиласи турибди. Уларнинг бойлиги 259,7 миллиард долларни ташкил этади.

Учинчи ўрин Hermes модалар уйига асос солган ва унга эгалик қилаётган оилага тегишли — уларнинг даромади 150,9 млрд доллар.

Дунёдаги энг бой 25 та оиланинг даромади 2023 йилда 1,5 триллион долларга ошган, бу ўтган йилги кўрсаткичдан 43 фоизга кўпдир.

    Бошқа янгиликлар