7 декабрь куни Бекобод тумани ҳудудида жойлашган «Ойбек» ЙПХ масканида тунги хизматга жалб қилинган ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилган «Кобальт» ҳайдовчиси инспекторнинг ишорасига бўйсунмай, йўналишида давом этган. Ходимлар томонидан кўрилган чоралар натижасида тўхтатилган ҳайдовчи F.Q. бошқарувидаги машина юкхонасида фуқаро 1988 йилда туғилган З.Б. (аёл)га тегишли бўлган 1 104 қути турли ҳажм ва кўринишдаги пиротехника воситаси борлиги аниқланиб, ҳужжатлаштирилиб олинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.






