АсосийJamiyat

Ер усти ҳалқали метро линиясининг иш вақти қисқартирилади

'Ер усти ҳалқали метро линиясининг иш вақти қисқартирилади'ning rasmi

"Ер усти ҳалқа йўли” йўналишининг II босқичидаги Қурувчилар даҳасидан Сергели мавзесигача бўлган Турон (13-бекат) ва Қипчоқ (14-бекат) метро бекатлари ишга туширилади. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” ДУКнинг хабар бермоқда.

Натижада жорий йилнинг 16 декабрь санасидан "Ер усти ҳалқа йўли" йўналишининг Технопарк (Дўстлик-2) ва Яшнобод (2-бекат) бекатлари билан биргаликда Тузел (3-бекат) бекатида ҳам иш режими ўзгаради.

Унга кўра, соат 06:00 дан 22:00га қадар ташкил этилади.

Шунингдек, Олмос (4-бекат) бекатидан Қурувчилар (12-бекат) бекатигача бўлган бекатлар оралиғида иш режими ўзгармаган ҳолда 05:00 дан 23:00 га қадар ташкил этилади.

Таъкидланишича, 05:00 дан 06:00гача ва 22:00дан 23:00гача Олмос-Қурувчилар бекатлари оралиғида бир томонлама (челнок) поездлар ҳаракати ташкил этилади.

    Бошқа янгиликлар