АсосийJamiyat

Сўнгги 11 ойда қайси вилоят аҳолиси энг кўп “Тез ёрдам” чақиргани айтилди

'Сўнгги 11 ойда қайси вилоят аҳолиси энг кўп “Тез ёрдам” чақиргани айтилди'ning rasmi

Жорий йил январь-ноябрь ойларида “Тез ёрдам”га юртимиз бўйича жами 12 миллион 330 минг 509 та чақириқ келиб тушди, — дейди Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоитжон Гафуров. — Шундан жами 817 минг 132 нафар катта ёшли, 310 минг 274 нафар кичик ёшли беморлар шифохоналарга госпитализация қилинди.

Энг кўп мурожаатлар:

Фарғона вилоятида — 1 336 301 та;

Андижон вилоятида — 1 244 119 та;

Тошкент шаҳрида — 1 244 015 та;

Тошкент вилоятида — 1 183 787 та;

Наманган вилоятида — 1 145 109 та қайд этилган.

Энг кам чақириқ Навоий (380 977 та ), Сирдарё (451 261 та) ва Жиззах (499 042 та) вилоятларида кузатилган.

Маълумот учун, ўтган 2022 йил январь-ноябрь ойларида тез тиббий ёрдам хизматига жами 11 миллион 735 минг 450 та мурожаат келиб тушган эди.

    Бошқа янгиликлар