1

Хатамжон Кетмонов пойтахтлик сайловчилар билан учрашди

ЖАМИЯТ 07.11.2016, 13:42
Теглар: Сайлов
Хатамжон Кетмонов пойтахтлик сайловчилар билан учрашди

2016 йил 7 ноябрь куни  Ўзбекистон Республикаси президентлигига Ўзбекистон ХДПдан кўрсатилган номзод Хатамжон Кетмонов Тошкент шаҳрида сайловчилар билан учрашди.

Муҳташам «Туркистон» саройининг катта мажлислар залида  бўлиб ўтган учрашув  бир вақтнинг ўзида пойтахтнинг барча туманларидаги сайловчилар билан онлайн кўприк хосил қилувчи видео-конференция шаклида ташкил этилди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Абдуғаффор Кирғизбаев очди ва олиб борди.

Даставвал, номзоднинг ишончли вакили Хайдар Бобохонов сўз олиб, Хатамжон Кетмоновнинг таржимаи ҳоли билан йиғилганларни таништирди.

Шундан сўнг,  сўз Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод – Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, партия фракцияси раҳбари Хатамжон Абдураҳманович Кетмоновга берилди.

Хатамжон Кетмонов дастлаб, пойтахт ва пойтахтликлар ҳақида сўз олиб, «Шарқ дарвозаси», «Тинчлик элчиси», «Дўстлик шаҳри», «Халқ¬аро анжуманлар маркази» каби номлар билан эътироф этилаётган кўҳна ва навқирон Тошкент - Марказий Осиёнинг маданий ва тарихий маркази сифатида обрў-эътибор қозонганини фахр билан тилга олди. Шу билан бирга, Тошкентнинг мамлакатимиз иқтисодиётида тутган ўрнига ҳам алоҳида тўхталиб, бугун республикамиз ялпи ички маҳсулотининг 17 фоизга яқини, саноат ишлаб чиқаришнинг 18 фоиздан ортиғи, инвестицияларнинг  18 фоизга яқини, савдо айланмасининг 21 фоиздан, хизматларнинг 30,0 фоиздан, ташқи савдо айланмасининг 37 фоиздан, экспортнинг 28 фоиздан ортиғи пойтахт ҳиссасига тўғри келишини таъкидлади.

Номзод, шаҳар аҳолисининг сиёсий онги ва тафаккури,  маданияти, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга нисбатан дахлдорлик туйғуси ниҳоятда юксак эканлигини ҳам алоҳида таъкидлаб, бу  ҳуқуқий давлат ва очиқ фуқаролик жамиятини барпо этишнинг энг муҳим шарти ҳисобланиб, айниқса сайловлар жараёнида муҳим аҳамият касб этадиган асосий омил эканлигини айтиб ўтди.

Номзод ўз Сайловолди дастури билан йиғилганларни таништирар экан, унда аввало, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига қатъий амал қилиниши, миллий манфаатларга содиқлик, мамлакат мустақиллигини асраш ва мустаҳкамлаш, Ватан равнақи, юрт тинчлиги, халқ фаровонлигини таъминлаш, фуқаролараро ва миллатлараро ҳамжиҳатлик, ижтимоий барқарорликни сақлаш орқали Ўзбекистоннинг бош стратегик мақсади – ривожланган демократик давлатлар қаторига қўшилиш, жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллашга қаратилган эзгу мақсадлар мужассамлигини тилга олди. 

У ўз маърузаси орқали сайловолди дастурининг асосий йўналишлари юзасидан йиғилганларга батафсил маълумот берди. 

Жумладан, номзод ўз дастурида илгари сурилаётган истиқболли ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича инвестиция дастурларини ишлаб чиқишда уларнинг ўрта махсус ва олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш дастурлари ҳамда ҳудудий бандлик дастурлари билан ўзаро боғлиқлигини таъминлаш масаласига сайловчиларнинг алоҳида эътиборини қаратди. Шунингдек,  ишчи кучи четга чиқиб кетишининг олдини олиш, бунинг учун ҳар йили қабул қилинадиган иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш Давлат дастури ижросида янгича ёндашувларга ўтишда  асосий эътиборни меҳнат бозоридаги талаб-таклифни тўлиқ ўрганиш, ҳисобга олиш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини тузишда жорий ва истиқболдаги ривожланиш йўналишларини тўғри ва аниқ белгилаш зарурлигини таъкидлади.

Айниқса, пойтахт аҳли учун муҳим бўлган масала - аҳолига коммунал хизматлар кўрсатиш тарифларининг давлат томонидан тартибга солинишини такомиллаштириш орқали коммунал хизматлар нархларини мақбуллаштириш, аҳоли бандлигини таъминлашнинг мутлақо янги ва замонавий усулларини жорий қилиш, иш ўринларини ташкил этиш дастурининг сўзсиз бажарилиши устидан парламент назоратини кучайтириш,  муҳим ижтимоий-иқтисодий дастурларнинг асосий мезони уларни ҳаётга татбиқ қилиш орқали яратиладиган барқарор иш ўринлари сони билан ўрта махсус ва олий таълим муассасаларининг битирувчиларини ишга жойлаштиришнинг ўзаро боғлиқлигини таъминлаш лозимлиги ҳақида тўхталди.

Шундан сўнг асосий маъруза юзасидан бир қатор иштирокчилар сўзга чиқдилар. 

Улар ўз чиқишларида номзод дастурида илгари сурилаётган тижорат банкларининг инвестициявий лойиҳаларни молиялаштиришдаги иштирокини янада кенгайтириш, хўжалик юритувчи субъектларни кредитлаш тизимини соддалаштириш, макроиқтисодий вазиятдан келиб чиқиб, фоиз ставкаларини минимал даражада белгилаш, муаммоли қарзлар юзага келишига йўл қўймаслик ва банк хизматлари сифатини яхшилаш орқали уларнинг инвестициявий фаоллигини кучайтириш, турли маҳсулот етказувчиларга ўзаро эркин рақобатлашишига имкон берадиган очиқ ва ошкора электрон савдолар йўналишини кенгайтириш орқали давлат харидларини амалга ошириш тизимини такомиллаштириш зарурлиги тўғрисидаги фикрларини алоҳида қўллаб-қувватладилар.

Шундан сўнг савол-жавобларга навбат берилди. Унда сайловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга номзод ва унинг ишончли вакилларидан атрофлича жавоб олиш имконига эга бўлдилар.

Шарҳлар

Туркияда мухолифат Эрдўғоннинг партиясини мағлуб этди

01.04.2024, 09:13

Аввал хабар қилганимиздек, якшанба куни Туркияда маҳаллий ҳокимиятларга сайловлар бўлиб ўтди. Баённомаларнинг 93 фоиз санаб чиқилганда, Республика халқ партияси 37,4 фоиз, ҳукмрон Адолат ва тараққиёт...
Шавкат Мирзиёев Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади

18.03.2024, 10:51

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинни бўлиб ўтган Президент сайловида қозонган ишончли ғалабаси билан табриклади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар...
Анголада президентлик сайловида Жоау Лоуренсо 51.08 фоиз, мухолифатчи Адалберто Коста Жуниор 44.05 фоиз овоз тўплади

26.08.2022, 10:19

24 август куни Анголада президентлик ҳамда парламент сайловлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси хабар қилди. Маълум қилинишича, Анголада парламент сайлови 2 хил тарзда...
Халқаро “Медиа-холл”: шаффофлик, холислик ва тезкорлик

15.10.2021, 19:31

Ўзбекистон Электрон Оммавий ахборот воситалари миллий асоссиацияси бошқарув раиси Фирдавс Абдуҳолиқов ташкил этилган “Медиа холл” ҳақида қуйидагиларни сўзлаб берди:—   14 октябр куни Ўзбекистон Электрон Оммавий Ахборот Воситалари...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1