1

“Ниҳол” мукофоти танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди

ЖАМИЯТ 07.11.2016, 14:52
“Ниҳол” мукофоти танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди

Ёш истеъдодлар учун “Ниҳол” мукофоти танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.  

Мамлакатимиз Биринчи Президенти ташаббуси билан истеъдодли, санъатга ихлосманд ёшларни излаб топиш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2000 йилда ташкил этилган ушбу танловда эстрада, мусиқа, мумтоз қўшиқ, рақс ва опера санъати ижрочилиги бўйича 17 ёшдан 30 ёшгача бўлган йигит-қизлар ўз қобилиятини намоён этиб келмоқда. 

Жорий йилда танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида унинг қуйи босқичларида сараланган 47 нафар йигит-қиз қатнашди. Ҳар бир иштирокчининг профессионал тайёргарлиги, бадиий ижрочилик маҳорати, репертуар савияси – матн ва мусиқа уйғунлигига баҳо берилди. Уларнинг ижтимоий фаоллиги, маънавий-ахлоқий фазилатларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Турли йўналишлар бўйича 10 нафар ғолиб танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1