Наманган шаҳар ИИБга Фарғона вилояти Бешариқ туманида яшовчи 36 ёшли фуқаро мурожаат қилиб, номаълум шахслар шу шаҳарнинг 4-микрораён ҳудудида унга очиқдан-очиқ таҳдид қилиб, Samsung русумли қўл телефони ва 300 АҚШ долларини тортиб олиб воқеа жойидан яширинганликларини маълум қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Туман ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида гумонланувчилар "иссиқ изида" қўлга олинди ва ушбу жиноят тўлиқ фош этилди. Аниқланишича, мазкур талончиликни шу шаҳарда яшовчи икки нафар йигит содир этган. Ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
07.09.2022, 12:07
Жиззахда аёл ўз эри томонидан ўлдирилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 2 сентябрь куни Жиззах вилояти Зарбдор тумани Янгиҳаёт...10.01.2022, 21:58
Наманганда 150 минг сўм эвазига Instagram саҳифасидаги обуначиларини кўпайтириш ортидан икки блогер ўртасида келиб чиққан келишмовчилик қотиллик билан тугади.Қайд этилишича, ҳодиса Чуст туманида ўтган йилнинг...10.08.2021, 17:29
Термизда қидирувдаги қочқин қўлга олинди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ хабар берди.Маълум бўлишича, Термиз тумани “Ш.Рашидов” маҳалласида яшовчи фуқаро Х.Илҳом 2021 йил 29 июнь куни...10.08.2021, 16:44
2021 йил 6 ойида ҳар 100 минг аҳоли сонига нисбатан 132 та жиноят тўғри келган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманидан махсус мухбиримиз Абдукарим Зарипов...