2016 йилнинг 7 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Корея Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Квон Ён У билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон-Жанубий Корея ҳамкорлигининг долзарб масалалари, жумладан кўп томонлама тузилмалар доирасидаги муносабатлар муҳокама қилинди.





