Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани ТТЗ даҳасидаги автостанция яқинида маршрутка ва Nexia автомобиллари ўртасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Facebook`даги “Водители Ташкента” гуруҳи хабар бермоқда.
Қуйидаги суратларда йўл ўртасида ағдарилиб ётган 76-сонли йўналиш маршруткасини кўриш мумкин.
“ТТЗда авария. Маршрутка бурилиш мумкин бўлмаган жойдан қайрилди. Унга эса Nexia келиб урилди. Ўзим ҳар куни мана шу ердан хавотир билан ўтаман. Бурилиш белгиси бўлмаса ҳам баъзан автобус, баъзан маршрутка қайрилиб қолади”,—деб ёзади ҳодиса гувоҳларидан бири.
ЙТҲ оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумотлар келтирилмаган.
08.05.2024, 17:27
Ўзбекистон Жаҳон тиллари университетининг 2 босқич талабаси бўлган 20 ёшли йигит Тошкентдаги Исроил элчихонаси ёнига бориб, уни ёқиб юбориш мақсадида девор оша ичкарига керосин солинган...29.04.2024, 14:00
2024 йилнинг январь-март ойларида номинал ҳисобланган иш ҳақи ўртача 8 млн сўмни ташкил этади. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди. Иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари...22.04.2024, 15:52
Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. Бу ҳақда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари маълум қилди. 2024 йил март ойида февралга нисбатан пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар ижара...17.11.2023, 09:49
3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...