АсосийJamiyat

Қамчиқ довонидаги йўллар қордан тозаланиб, қум-туз аралашмаси сепилмоқда (видео)

'Қамчиқ довонидаги йўллар қордан тозаланиб, қум-туз аралашмаси сепилмоқда (видео)'ning rasmi

Қамчиқ довонида кўриш даражаси 100 метрни ташкил этмоқда. Довонда машиналар тўхтовсиз ҳаракатланиши учун йўллар қордан тозаланиб, қум-туз аралашмаси сепилмоқда. Бу ҳақда "Қамчиқавтойўл" ИЙФУК хабар берди. 

Хабарга кўра, А-373 “М-39 а/й.- Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали Ўш” автомобил йўлининг “Қамчиқ" довонида ҳаво булутли. 218-256 км.лар оралиғида қор ёғмоқда.

Йўлларда кўриш даражаси 100 метрни, туман, шамол тезлиги 5-16 м/с ни, ҳаво ҳарорати -2 даражани, намлик 81 %ни ташкил этмоқда. Қор ёғиб турган пайтда довонда автотранспорт воситаларининг тўхтовсиз икки томонлама ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида "Қамчиқавтойўл" ИЙФУК томонидан йўл қопламасида сирпанчиқ бўлмаслиги учун туну-кун машина-механизмлар ёрдамида йўл қопламасини қордан тозалаш ва қум-туз аралашмаси сепиш ишлари амалга оширилмоқда. Автотранспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда."Қамчиқавтойўл" ИЙФУК “Қамчиқ" довони орқали ҳаракатланаётган барча ҳайдовчилардан об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда тезликни меʻёрдан оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини ва барча хавфсизлик чораларини кўришларини тавсия қилади.

    Бошқа янгиликлар