АсосийSport

Сеск Фабрегас “Челси”дан “Вест Хэм”га ўтишни истамади

Лондоннинг “Челси” жамоаси ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас Лондоннинг бошқа бир жамоаси – “Вест Хэм”га ижара асосида тўп суриш таклифини рад этди.

Маълумотларга кўра, испаниялик хавбек ўртамиёна клубда ўйнашни истамади. Фабрегас Европанинг топ-клубларига ўтишни хоҳламоқда. У ҳаттоки, “Милан” ва “Фенербахче” каби жамоалардан ҳам тушган таклифларни рад қилиши мумкин.

Бу мавсум Фабрегас АПЛда 4 учрашувда майдонга тушган. Унинг клуб билан тузган шартномаси 2019 йилда якунига етади.

Таъкидлаш керакки, Сеск Фабрегас фаолияти давомида “Барселона” ва “Арсенал” каби гранд жамоалар шарафини ҳимоя қилган. 

Бошқа янгиликлар