“UzAuto Motors” АЖ Кузатув кенгашининг 2023 йил 28 декабрдаги баённомасига асосан Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2024 йил 19 январь куни соат 15:00да ўтказилади. Бу ҳақда АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши акциядорлар умумий йиғилишларини масофадан туриб Интернет тармоғида онлайн режимда ўтказишга мўлжалланган “Электрон овоз бериш - eVOTE” (http://evote.uz/) электрон овоз бериш сервиси орқали ўтказилади.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш учун Жамият акциядорлари реестри 2024 йил 15 январь ҳолатига тузилади. Ушбу санада тузилган реестрга киритилган акциядорлар 2024 йил 19 январь кунги Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида қатнашадилар.
Жамиятнинг жойлашган ери (почта манзили): Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Амир Темур кўчаси, 13-уй.
Жамиятнинг электрон почта манзили: info@uzautomotors.com
Кун тартиби:
1. “UzAuto Motors” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;
2. “UzAuto Motors” АЖ тафтиш комиссияси фаолиятини тугатиш ва низомини бекор килиш;
3. “UzAuto Motors” АЖ кузатув кенгаши аъзоларининг сон миқдорини ошириш;
4. “UzAuto Motors” АЖ уставини янги таҳрирда тасдиқлаш;
5. “UzAuto Motors” АЖ “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги низомини янги таҳрирда тасдиқлаш;
6. “UzAuto Motors” АЖ ташкилий тузилмасининг янги таҳририни тасдиқлаш;
7. “UzAuto Motors” АЖ кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш;
8. “UzAuto Motors” АЖ “Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзоларига ҳақ ва тўловлар тўлаш тўғрисида”ги низомини бекор қилиш ва “Кузатув кенгаши аъзоларига ҳақ ва тўловлар тўлаш тўғрисида” низомини тасдиқлаш.
Акциядорларнинг умумий йиғилишида кўриб чиқиладиган материаллар билан акциядорлар Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Амир Темур кўчаси, 13-уй манзилида жойлашган Жамиятнинг бош офиси биносида 2023 йил 29 декабрдан 2024 йил 18 январгача, иш кунлари соат 10:00 дан 15:00 гача танишишлари мумкин.
Акциядорлар http://evote.uz/ интернет сайтининг электрон овоз бериш сервиси орқали йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйҳатига киритилганлиги ҳақида электрон хабар олган вақтдан бошлаб Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этувчи акциядорлар сифатида рўйҳатдан ўтган деб ҳисобланади.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида электрон овоз бериш сервиси орқали иштирок этиш қоидалари (шартлари) билан http://evote.uz/ сайтида танишиб чиқишингизни сўраймиз.
Телефон: 78 140-55-40 (3-1729#, 1731#, 1732#)






