АсосийJamiyat

“Махсус тадбирда қўлга олинмаган”. Сергели туман судининг судьяси бўйича расмий маълумот берилди

'“Махсус тадбирда қўлга олинмаган”. Сергели туман судининг судьяси бўйича расмий маълумот берилди'ning rasmi

Интернет тармоғида Сергели туман судининг собиқ судьяси қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Ҳолат юзасидан Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати расмий маълумот тақдим этди. 

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Сергели туман судининг собиқ судьяси Ш. Ю. Жиноят кодексининг 208-моддаси ва бошқа моддалари билан қўзғатилган жиноят иши бўйича гумондор сифатида жалб қилинган. Бироқ ижтимоий тармоқлардаги унинг гўёки “махсус тадбирда қўлга олингани”га оид хабарлар асоссиз, ҳақиқатга тўғри келмайди.

Ш. Ю.  жиноят иши қўзғатилишидан анча олдин, Судьялар олий кенгаши қарорига асосан лавозимидан озод этилиб, судьялик ваколати муддатидан илгари тугатилган.


 

 


 

 

    Бошқа янгиликлар